Иқтисодиёт | 11:51 / 13.08.2019
117563
2 дақиқада ўқилади

Доллар 9000 сўмлик нуқтадан ўтди

Фото: Егор Алеев/ТАСС

Ўзбекистондаги тижорат банклари чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш курсларини яна кўтаришди.

Бугун, 13 августдан бошлаб, Ўзбекистон банклари доллар сотиб олиш учун нуқтани 8940 сўм, сотиш курсини эса 9000 сўм қилиб белгилади.

Эслатиб ўтамиз, Америка валютаси курсининг ўсиши Ўзбекистонда икки ҳафта олдин бошланди, ўшанда бир неча кун ичида курс ўсиши 2 фоизга тенг бўлди.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Марказий банки вазиятни ташқи ва ички омиллар таъсирида курс кескин кўтарилгани билан изоҳлади. Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий шерикларида (Россия, Қозоғистон ва Хитой) миллий валюталар алмашув курсининг долларга нисбатан қадрсизланиш тенденцияси кузатилмоқда

Марказий банк маълумотларига кўра, ички омиллар, асосан, импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютага бўлган талабнинг ўсиб бориши билан боғлиқ.

Марказий банк 10 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8882,00 сўмга етган. 1 евро курси 259,80 сўмга ошиб, 9928,30 сўмни ташкил этган.

Мавзуга оид