Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахт қадрига етишни ундан ўрганинг: Ник Вуйчич 35 ёшда
Фото: Facebook/Nick Vujicic
Дунёдаги энг машҳур мотивацион мураббий, инсон имкониятлари нақадар чексиз эканини исботлаб келувчи Ник Вуйчич 4 декабрь куни 35 ёшга тўлди. Серб муҳожирлари оиласидан чиққан Ник Австралияда камёб генетик касаллик билан дунёга келди. Шунинг учун унинг қўллари ва оёқлари йўқ. Шундай бўлса-да, касаллик унга юриш, сузиш, скейтборд ва серфинг тахтасида учиш, компьютер клавиатурасини бошқариш ва ёзишни ўрганишига тўсқинлик қила олмади. У бухгалтерлик ҳисоб-китоби ва молиявий режалаштириш соҳасида таълим олди, аммо унинг ҳақиқий миссияси - сонларни қўшиб айириш эмас, инсонларга илҳом бахш этиш. 1999 йилдан у черковлар, мактаблар ва етимхоналарда нутқ сўзлай бошлаган, одамларга ирода кучи ва ҳаёт мазмуни ҳақида сўзлаган. Бугунги кунга келиб эса, у мактаб заллари эмас, бутун бир стадионларни йиғмоқда. Ник Вуйчич — беш китоб муаллифи, "Капалаклар цирки" фильми қаҳрамони, бахтли умр йўлдоши ва ота. У беш йил аввал Канаэ Мияхар билан оила қурган: ҳозирда жуфтликнинг икки фарзанди бор, яқин орада улар эгизак фарзандли бўлиши кутилмоқда. Ник Вуйчичнинг ҳаёти суратларда...
Ник Вуйчич 2012 йилнинг 12 февралида уйланган. Суратда турмуш ўртоғи Канаэ ва ўғиллари Киеси (2013) ва Деян (2015) билан
2017 йилнинг июнида Ник ва Канаэ эгизак фарзанд кутишаётгани маълум бўлди
Ник Вуйчич Москвада, 2015 йилнинг 28 марти
Ник Вуйчич XIX Жаҳон ёшлар ва талабалар фестивали доирасидаги матбуот анжуманида, 2017 йилнинг 18 октябри
Ник Вуйчич Шанхайда, 2017 йилнинг 10 сентябри
Ник Вуйчичнинг Будапештдаги чиқиши, 2016 йилнинг 23 сентябри
Мавзуга оид
10:20 / 31.12.2019
Мақсадларга эришиш учун воз кечиш керак бўлган 20та камчилик
14:32 / 06.07.2019
Муваффақиятли ва бахтли бўлишингизга халақит қиладиган 4 баҳона
16:45 / 11.06.2019
2030 йилга хуш келибсиз: менинг ҳеч нарсам йўқ, бироқ бахтлиман
16:37 / 31.05.2019