16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Конструкторлик бюроси ташкил қилинади
2025 йилгача 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети қошида алоҳида Конструкторлик бюроси ташкил қилинади.
Ўзбекистонда йил якунигача 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети қошида алоҳида Конструкторлик бюроси ташкил қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 38 таси рўйхатдан ўтмаган, яна 13 таси янгиланмагани таъкидланди.
Шу боис қурувчилар замонавий объект қуришда лойиҳага махсус техник шарт олиш учун қўшимча вақт ва маблағ сарфламоқда, бу эса таннархга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Қурилишдаги ўзгаришлардан орқада қолиб кетмаслик учун Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини мунтазам янгилаб бориш кераклиги таъкидланди.
Шу муносабат билан Қурилиш ва Адлия вазирликларига бир ойда 38 та Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини рўйхатдан ўтказиб, амалиётга жорий қилиш, 1 мартга қадар 16 қаватдан юқори бинолар, савдо комплекси ва паркинглар бўйича миллий нормаларни ҳамда яна 13 та Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш топширилди.
Мавзуга оид
13:48 / 25.01.2019
Ташқи ишлар вазирлиги қошида янги бюро тузилади
10:01 / 19.07.2017
Электр энергияси ва газдан қарздор бўлганларни тармоқдан узиш бошланди
09:43 / 19.07.2017
Янги бюро директори: Тўлов интизомининг ёмонлашувига соҳада фаолият юритган масъул шахслар “ҳисса” қўшган
16:43 / 01.07.2017