Жамият | 16:43 / 01.07.2017
185831
2 дақиқада ўқилади

Янги бюро ойлик маоши 7-11 млн сўм бўлган ишга таклиф қилмоқда

Фото: "Кун"

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига дастурчи, маълумотлар базаси администратори, корпоратив тармоқ администратори, техник ҳужжатлаштириш бўйича муҳандис, веб-дизайнер, ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис, ахборот технологиялари мутахассиси лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича номзодлар учун танлов эълон қилди.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • - ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий ёки ўрта-махсус маълумот эга бўлиш;
  • - зарур билим ва иш тажрибасига, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан профессионал даражада фойдаланиш қобилиятига эга бўлиш.

Шунингдек, дастурчилар қуйидаги дастурлаш тиллари ва технологияларида ишлаш тажрибасига эга бўлиши лозим:

  • – Java Core, Java SE, J2EE, J2ME, Android, Swift, PL/SQL, Transact SQL, C++;
  • – HTML, CSS, JavaScript, Jquery;
  • – замонавий веб фреймворклар (Wicket, Spring ва бошқалар);
  • – ORM (MyBatis, Hibernate ва бошқа);
  • – WebService, WebSocket, B2B;
  • – WinAPI тизимида дастур, веб браузерлар учун плагинлар яратиш;
  • – SDK қурилмалар билан ишлай олиш ва тизимга интеграция қилиш;
  • – Android, iOS, Windows, J2ME қурилмалар учун дастурлар яратиш.

Таклиф этилаётган лавозимлар бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 7 млн. сўмдан 11 млн. сўмгачани ташкил қилади.

Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига Бюро ходимлари учун назарда тутилган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза чоралари қўлланилади.

Танловда қатнашиш, бунинг учун зарур ҳужжатлар ва бошқа талаблар ҳақида Мажбурий ижро бюросининг кадрлар бошқармасидан маълумот олиш мумкин.

Танловда қатнашиш учун ҳужжатлар қабул қилишни бошлаш вақти – 2017 йил 30 июнь, тамомланиши – 2017 йил 15 июль.

Мавзуга оид