Юзлаб ҳаво шарлари ва ноёб қоялар макони — Каппадокиядан фотожамланма
Каппадокия – Туркиянинг марказий қисмида жойлашган, тарихий ва табиий гўзалликлари билан машҳур ҳудуд. Бу ерда вулқонлар фаолияти ва эрозия натижасида ҳосил бўлган ғайриоддий қоялар, қадимги шаҳарча қолдиқлари ва дўнгликлар ичидаги уйларни учратиш мумкин. Каппадокиянинг энг машҳур туристик тадбири эса – ҳаво шарлари шоуси.
Ҳар йили минглаб сайёҳлар Каппадокиянинг ажойиб манзараларини қуш парвози баландлигидан туриб томоша қилиш учун бу ерга келади. Ҳаво шарлари парвозлари одатда тонг саҳарда, қуёш чиқишидан олдин бошланади.
Сайёҳлар 300 метрдан 900 метргача кўтариладиган шарлар бортида ғайриоддий табиий рельеф ва қуёш чиқиши манзарасидан баҳраманд бўлишлари мумкин.
Бирмунча вақт олдин Kun.uz жамоаси Туркияга сафари давомида Каппадокияда ҳам бўлиб, ҳаво шарлари шоусига гувоҳ бўлганди. Қуйида бу жараёндан олинган суратлар жамланмаси тақдим этилмоқда.
Суратлар муаллифи – Фаррух Абсаттаров.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
09:50 / 04.11.2024