Ўзбекистон | 19:35 / 25.01.2022
158481
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудларида соат 19:30 ҳолатига кўра электр энергияси билан боғлиқ вазият бўйича маълумот

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги республика бўйлаб электр энергияси тикланган ҳудудлар рўйхатини эълон қилди (хабар янгиланди). Айни вақтда электр энергияси тўлиқ тикланган ҳудуд сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қайд этилган.

Соат 19:30 ҳолатига, Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида электр таъминоти тикланган:

1. Қорақалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ  тикланган;

2. Андижон вилояти — Андижон шаҳри 35%, Хонобод 100%, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

3. Бухоро вилояти — Олот, Қоракўл, Қоровулбозор ва Пешку туманларида тўлиқ, Вобкент туманида 20%, Ромитан туманида эса 40 % электр таъминоти тикланди;

4. Жиззах вилояти — ҳозирча вилоятнинг 10–15 фоизи электр таъминоти билан таъминланди;

5. Қашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;

6. Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 60%, Кармана туманида 55%, Навбаҳор туманида 40%, Конимех туманида 35% ва Нурота туманида 70% истеъмолчиларда электр таъминоти тикланди;

7. Наманган вилояти — ҳозирча қисман тиббиёт муассасалари ҳамда сув таъминоти корхоналари электр таъминотига уланган;

8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 45%, Самарқанд тумани 15%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳри 8%, Нарпай ва Паст Дарғом тумани 30% электр таъминоти мавжуд;

9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100% электр таъминоти мавжуд. Олтинсойда 70% истеъмолчилар тармоққа уланди;

10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 30%, Сайхунобод тумани 20%, Гулистон тумани 20%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 50% электр тармоғига уланди;

11. Тошкент вилояти — Олмалиқ шаҳар 70%, Ангрен шаҳар 50%, Чирчиқ 70%, Оҳангарон шаҳар 100 %, Бўка тумани 40 %, Бўстонлиқ 90%, Қибрай 70%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент 100%, Тошкент тумани 60%, Юқори Чирчиқ тумани 60% истеъмолчилар тармоққа уланди;

12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри 50%, Қўқон шаҳри 5%, Учкўприк тумани 40%, Ўзбекистон тумани 20%, Фарғона тумани 10%, Данғара тумани 40%, Сўх тумани 100%, қолган ҳудудларда асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ  тикланган;

14. Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100%, Юнусобод 50%, Шайхонтоҳур 10%, Олмазор 20%, Яккасарой 10%, Яшнобод 50%, Миробод 40% ва Сергели туманида 10% истеъмолчилар тармоққа уланди. 

Вазирлик ахборотига кўра, Тошкент иссиқлик электр станциясининг 7 та энергоблокидан 5 таси барқарор фаолият юритишни бошлаган.

“Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, хусусан Пойтахтимиз ва унинг атрофида электр таъминоти босқичма-босқич тикланиб, электр тармоқлари ва подстанциялар орқали истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда.

Мисол учун, электр таъминотида йирик носозлик кузатилгунга қадар Тошкент иссиқлик электр станциясининг 7 та энергоблоги ишлаб турган эди. Айни пайтда эса созлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, уларнинг 5 таси барқарор иш фаолиятига келтирилди”, – дейилади вазирлик ахборотида.

Мавзуга оид