Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги қўриқхонада рўй берган йирик ёнғин 8 соатда ўчирилди
Сурхондарё вилоятида Шеробод туманидаги қўриқхонада йирик ёнғин содир бўлди. 8 соатдан кўпроқ вақт давомида уни ўчиришнинг иложи бўлмади.
Фото: Видеодан кадр
ФВВ маълум қилишича, 23 июл соат 15:52 да Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, Қизилолма маҳалласи ҳудудида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Ушбу хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари қутқарувчилари, тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига етиб борган. Соат 00:35 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.