6 январ куни соат 08:55 да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчасида жойлашган Tashkent City 2-лот ҳудудида контейнер ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.
Хабарга кўра, қутқарув техникалари воқеа жойига соат 08:57 да етиб борган ва ёнғин соат 09:01 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.















