Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Авиасозлар деҳқон бозори” ҳудудидаги дўконда ёнғин чиқди
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ ҳудудидаги дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилди, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
4 январ куни соат 19:19 да “112” тизими орқали Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Авиасозлар кўчасида жойлашган “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ ҳудудидаги дўконларнинг бирида ёнғин юзага келгани ҳақида ФВББга хабар келиб тушган.
Хабарга мувофиқ, 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 19:24 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 19:29 да қуршаб олинган ва соат 19:34 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида дўконнинг тахминан 20 кв.м майдонда ички қисми ва шифти ёниб зарарланган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Айни пайтда ёнғин келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026