Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Синоптиклар 6-8 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, Айрим жойларга туман тушиши мумкин.. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди. Ҳарорат 6 январда кечаси 0...–5, кундузи +3...+8, 7 январда кечаси 0...–5, кундузи 0...+5, 8 январда кечаси –5...–10, кундузи –3...+2 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 7–8 январда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди. Ҳарорат 6 январда кечаси –2...+3, кундузи +7...+12, 7 январда кечаси –2...+3, кундузи +5...+10, 8 январда кечаси 0...–5, кундузи –2...+3; Навоий вилоятининг шимолида 6 январда кечаси 0...–5, кундузи +3...+8, 7 январда кечаси 0...–5, кундузи 0...+5, 8 январда кечаси –5...–10, кундузи –3...+2 даража бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 6 январда ёғингарчилик кутилмайди. 7 январда кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 8 январ куни кечаси ва эрталаб баъзи жойларга қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 7–8 январда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6–7 январда кечаси –3...+2, кундузи +5...+10, 8 январда кечаси ва кундузи –3...+2 даража бўлади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 6–7 январда ёғингарчилик кутилмайди. 8 январ куни кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 7–8 январда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6–7 январда –3...+2, кундузи +5...+10, 8 январда кечаси ва кундузи –3...+2 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3, кундузи 6–7 январда +7...+12, 8 январда +5...+10 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 6 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 7–8 январ кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 8 январда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0...–5, кундузи 6 январда +2...+7, 7–8 январ кунларида +4...+9 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 7–8 январ кунлари баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6 январда кечаси –5...–10, кундузи –3...+2, 7 январда кечаси –3...–8, кундузи 0...+5, 8 январда кечаси –5...–10, кундузи –2...–7 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди
Ўзбекистон | 17:52
-
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
Ўзбекистон | 17:14
-
Конгода кема ҳалокати оқибатида 148 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 17:01
-
Фуқаролик кодексига факторинг тўғрисидаги қоидалар киритилди
Ўзбекистон | 15:59
Мавзуга оид

16:21 / 18.04.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди

12:26 / 18.04.2025
Ҳафта охирида булутли ҳаво бўлиши кутилмоқда

12:35 / 17.04.2025
Айрим ҳудудларда ҳарорат нол даражагача пасаяди. Боғдорлар ва деҳқонлар нима қилиши керак?

13:39 / 14.04.2025