Жамият | 17:00 / 26.04.2022
8056
4 дақиқада ўқилади

Mobiuz абонентлари сони 6,6 миллиондан ошди

Mobiuz мобил операторининг бугун ижтимоий тармоқларда ўтказилган онлайн брифингида бу ва бошқа маълумотлар айтиб ўтилди.

Фото: Mobiuz

Mobiuz’нинг жорий йил биринчи чорагидаги фаолияти якунлари ҳақида компания матбуот котиби Сардор Тожиев сўзлаб берди.

Хусусан, биринчи чоракда компаниянинг MoU кўрсаткичи (битта фаол абонентга ўртача тўғри келадиган дақиқалар сони) 880 дақиқани ташкил этди. MBoU (битта фаол абонентга ўртача тўғри келадиган мегабайтлар ҳажми) 2021 йилга нисбатан сезиларли ўсишни кўрсатди ва 3,6 минг МБдан ошди.

Бунга турли омиллар, жумладан, маркетинг фаолликлар ва ўтган йил давомида 4G LTE тармоқларидан фойдаланувчи Mobiuz абонентлари улушининг 12 баравардан кўпроқ ошгани сабаб бўлди. Ўзбекистонда аҳоли яшайдиган ҳудудларнинг Mobiuz тўртинчи авлод тармоғи билан қамрови бир йил ичида 30 фоиздан 80 фоизга ошди.

Ўтган йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Mobiuz Хитой Халқ Республикаси билан умумий қиймати 150 миллион долларлик сармоявий лойиҳани фаол амалга оширмоқда. Бу лойиҳа мавжуд таянч станцияларни жадал модернизация қилиш ва янгиларини ишга тушириш, тегишли инфратузилмани яхшилаш, янги технологияларни жорий этишга қаратилган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида компаниянинг 591 та таянч станцияси тижорий мақсадларда фойдаланишга топширилди. Ҳозирда компания мутахассислари 5G тармоғини тижорий ишга туширишга тайёрланишмоқда. Транспорт тармоғини модернизация қилиш, ноёб хизматларни жорий этиш бўйича биллинг тизимини янада такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Mobiuz абонентлар турли маҳсулот ва хизматлардан фойдаланиши учун ўз мобил иловасини ишга туширди. У аста-секин такомиллаштирилиб, янги функция ва қулайликларга эга бўлмоқда. Масалан, шу кунларда мобил илованинг барча янги фойдаланувчилари бонус сифатида 500 МБ олишлари мумкин.

Биринчи чоракда компания томонидан бир қатор маркетинг фаолликлари амалга оширилди. “Орзу учун миллионлар” акцияси бўйича абонентлар ўртасида 980 миллион сўм ўйини бўлиб ўтди, тунги чексиз интернет ва тунги интернет-тўпламлар нархлари пасайтирилди, Mobi 60 тариф режаси жорий этилди. Чиройли рақамларни 100% гача чегирмалар билан улаш акцияси янада қулай бўлди. Бундан ташқари, Mobiuz чиройли рақамлари ҳақини 2 йилга бўлиб тўлаш имконияти пайдо бўлди.

Абонентлар ва аҳолига хизмат кўрсатиш янада қулай бўлиши учун Mobiuz тижорат ҳамкорларининг республикадаги савдо шохобчалари сони кўпайиб бормоқда. Биринчи чорак якунларига кўра, 2,3 мингтадан кўпроқ савдо шохобчалари фаолият олиб бормоқда.

Абонентлар ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳам такомиллаштирилмоқда. Биринчи чоракда биргина Mobiuz алоқа маркази рақамларига 3 миллиондан ортиқ қўнғироқлар келиб тушди. Қўшимча қулайликлар яратиш ва абонентларни қизиқтирган саволларга тезкорлик билан жавоб бериш мақсадида «Mobiuz Chat» Telegram-гуруҳи, шунингдек, махсус Telegram-боти жорий этилган.

Брифингда таъкидланганидек, Mobiuz абонентлар ва жамоатчиликка ўзининг ривожланиш жараёни ҳақида мунтазам равишда онлайн тадбирлар орқали кенг маълумот бериб боради. Уларни ўтказиш тўғрисидаги эълонлар Mobiuz Telegram-каналида жойлаштирилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид