Жамият | 14:06 / 01.12.2023
20869
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Mobiuz мобил алоқа оператори 9 ёшда

Илғор технологик ечимларни тақдим этувчи Mobiuz алоқа оператори хизматларидан 7,4 миллиондан ортиқ абонент фойдаланиб келмоқда.

Фото: Mobiuz

1 декабр – Mobiuz оператори тижорий ишга туширилган кун. 9 йил давомида Mobiuz абонентларга юқори сифатли хизмат, инновацион ечимлар, оммабоп тарифлар ва таклифларни тақдим этишга интилмоқда.

Ҳозирда Mobiuz мобил алоқаси Ўзбекистоннинг 99 фоиз аҳоли яшайдиган ҳудудларини қамраб олган. Аҳолини мобил алоқа ва мобил интернет хизматлари билан таъминлаш мақсадида турли стандартлардаги 16 мингдан ортиқ таянч станциялари ишлаб турибди.

Биргина 2023 йилнинг ўзида хорижий ҳамкорлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида 4 мингдан ортиқ таянч станциялари ишга туширилди. Деярли 1,3 мингта жойдаги таянч станциялар UMTS 2100 (3G тармоғи) частотасини LTE 2100 (4G тармоғи) частотасига ўтказиш орқали қайта жиҳозланди. Йирик шаҳарлар ва вилоят марказларида хизматлар такомиллаштирилган 4G+ стандартида кўрсатила бошланди. Фарғона водийсида 4G LTE тармоғида TDD (Time-division duplexing) технологиясини жорий этиш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди.

Ушбу чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиз аҳоли яшайдиган ҳудудларида 4G LTE тармоқлари қамрови бир йил аввалги 88 фоиздан ҳозирги 92 фоизга етди. Жорий йилда Mobiuz биринчи бўлиб бутун Ўзбекистон бўйича VoLTE ва ViLTE технологияларини ишга туширди ва абонентлари учун тўртинчи авлод тармоқларининг янги имкониятларини очди.

Мобил оператор техник ва технологик ривожланиш билан бир қаторда маркетинг таклифларини мунтазам янгилаб туришга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Ҳусусан, бу йили Mobiuz чексиз интернет хизматларини жорий этиш бўйича йирик лойиҳани амалга оширди.

Компаниянинг барча тариф режалари Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқларни ўз ичига олган. “Xotirjam” тариф режаларида оммабоп ижтимоий тармоқлардан чексиз фойдаланиш имконияти мавжуд. “Jozibali” тарифларидаги интернет ҳажми сезиларли даражада оширилган. Шунингдек, чексиз интернет ва ижтимоий тармоқларни тақдим этувчи алоҳида хизматлар ҳам бор.

Натижада, бугунги кунда компаниянинг MBoU кўрсаткичи 14 600 МБдан ошган, яъни операторнинг абоненти ойига ўртача шунча мегабайт сарфлайди. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 5,5 баробар кўпдир.

Мижозларга хизмат кўрсатиш тизими ҳам такомиллаштирилмоқда. Mobiuzʼнинг республика бўйича 40 та офиси ва тижорат ҳамкорларининг 2,4 мингдан кўпроқ савдо нуқталари фаолият олиб бормоқда. Операторнинг маълумот-ахборот бўлими (call-центр) ҳар куни минглаб абонентларга хизмат кўрсатади, 9 йил ичида эса компанияга 124,3 миллиондан ортиқ қўнғироқлар амалга оширилган.

Компания маҳсулот ва хизматлар экотизимини – Mobiuz мобил иловаси, MobiMusic ва MobiCinema хизматларини – ҳамда абонентларнинг рақамли имкониятларини кенгайтиришда давом этмоқда. Шу тариқа, абонентлар компанияга масофадан уланиш, турли хил онлайн хизматлар учун ҳақ тўлаш, MyIDʼни тасдиқлаш ва давлат хизматларини олиш имкониятига эга бўлдилар. Mobiuz хизматлари экотизимининг фойдаланувчилари сони 1 миллион абонентдан ошди ва кундан-кунга ортиб бормоқда.

Mobiuz мунтазам равишда абонентлар учун турли акциялар, танловлар ва махсус таклифлар тақдим этиб келмоқда. Масалан, шу кунларда умумий соврин жамғармаси 1 миллиард сўмни ташкил қилувчи "MOBImania" кенг кўламли акцияси ўтказилмоқда. “Xotirjam” тарифларига уланаётган абонентларга эса 100 000 МБ совға берилмоқда. Бошқа махсус таклифлар ҳам амал қилмоқда.

Mobiuz ўзининг 9 йиллиги муносабати билан абонентлари учун кўплаб кутилмаган совғалар ҳам тайёрлаб қўйган. Улар MyMobiuz Telegram-каналида босқичма-босқич эълон қилинади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид