Ўзбекистон | 09:00 / 20.12.2023
5808
2 дақиқада ўқилади

Mobiuz ISO сертификациясидан муваффақиятли ўтди

Фото: Mobiuz

Mobiuz сифат ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ISO стандартларига мувофиқлиги тасдиқланди.

Жорий йилда Ўзбекистон телекоммуникация бозоридаги фаолиятининг тўққиз йиллигини нишонлаётган Mobiuz мобил оператори ўз фаолиятида юқори стандартларига риоя қилишга интилиб келмоқда.

Буни CERT International халқаро сертификатлаштириш органи томонидан ўтказилган аудит натижалари ҳам тасдиқлайди. Текширув Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) томонидан ишлаб чиқилган аниқ ва қатъий мезонлар асосида ўтказилди.

Натижада Mobiuz қуйидаги стандартларга мувофиқ халқаро ва миллий сертификатлар билан тақдирланди:

ISO 9001:2015 “Сифат менежменти тизимлари” – бу компания ўз маҳсулот ва хизматларидан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини яхши тушуниши, уларнинг талабларини етарли даражада қондира олишини тасдиқлайди. Сертификат Mobiuz мобил алоқа операторининг абонентларга кўрсатилаётган хизматларни доимий равишда такомиллаштиришга интилаётганидан далолат беради.

ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари” – Mobiuz очиқ, шаффоф, ҳалол бизнес юритишга содиқлигини тасдиқлайди. Ҳужжат Mobiuz коррупцияга қарши курашишдаги ютуқларини тан олади ҳамда ахлоқ ва корпоратив масъулият соҳасида юқори стандартларни белгилайди.

Шунингдек, Mobiuz мобил алоқа оператори “Ўзстандарт” агентлигининг давлат реестрида рўйхатга олинган O‘zDSt ISO 9001:2015 ва ISO 37001:2016 миллий мувофиқлик сертификатига эга бўлди

Mobiuz халқаро сертификатларни қўлга киритганлиги – бу шунчаки стандартлар талабларини бажариш эмас, балки мобил операторнинг сифат, самарадорлик, шаффофлик ва масъулиятга содиқлиги намойишидир. Бу уяли алоқа оператори бутун катта жамоасининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасидир.

Mobiuz уни танлаган, қўллаб-қувватлаётган ва унга ишонган барча абонентларга, тижорат ва бизнес ҳамкорларига миннатдорчилик билдиради. ISO сертификатлари янги чўққиларни забт этиш учун катта масъулият юклайди. Шундай экан, Mobiuz доимо такомиллашиш ва ривожланишга интилади!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид