Жамият | 17:14 / 08.12.2023
17667
3 дақиқада ўқилади

Mobiuz 340 кун ичида Тошкент вилоятида 440 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди

Mobiuz Тошкент вилояти туманларида 4G LTE тармоқларини янада ривожлантириш ҳамда тоғли ҳудудларга уяли алоқани олиб кириб устида ишламоқда.

Фото: Mobiuz

Тошкент вилояти мамлакатимиз пойтахти атрофини қамраб олувчи катта ҳудудларни ўз ичига олади (Тошкент шаҳри алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик ҳисобланади). Вилоят таркибига 15 та туман ва 7 та вилоят аҳамиятига эга шаҳар, шу жумладан, маъмурий марказ бўлмиш Нурафшон шаҳри киради.

Вилоятда деярли 3 миллион киши истиқомат қилади. Лекин бу борада мобил алоқа соҳаси нуқтаи назаридан эътиборга олиш керак бўлган бир нечта омил мавжуд.

Биринчидан, кунига пойтахтдан бошқа вилоятларга ва улардан пойтахтга келадиган минглаб автомобиллар, шунингдек, бир қатор поездлар айнан Тошкент вилояти ҳудудидан ўтади. Минтақада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги бир қанча йирик назорат-ўтказиш пунктлари ҳамда логистика марказлари ҳам жойлашган. Бу вилоятдаги шаҳар ва қишлоқларни, шаҳарлараро автомобил йўлларини, темир йўл линияларини юқори сифатли уяли алоқа билан қамраб олиш бўйича муҳим вазифаларни қўяди.

Иккинчидан, вилоятнинг тоғли ва тоғолди ҳудудлари пойтахтликларнинг севимли дам олиш масканлари ҳисобланади. Кўп сонли дачалар, дам олиш зоналари, курортлар ва санаторийлар абонентларнинг асосий оқими тўпланган жойлардир. Бу ерда уяли алоқа тармоқларидаги энг юқори юкланишлар айниқса шанба ва якшанба кунлари ва мавсумийликка қараб ёз ва қишда кузатилади.

Шу омилларни ҳамда ҳудуд катталигини ҳисобга олган ҳолда, Тошкент вилоятига Mobiuz мутахассисларидан иборат бир нечта техник жамоалар хизмат кўрсатиб келмоқда. Жорий йилда Mobiuzнинг Чирчиқ ва Янгийўлдаги техник бўлимлари томонидан 440 дан ортиқ турли стандартдаги таянч станциялари ишга туширилди.

Шуниси эътиборга лойиқки, уларнинг 340 дан ортиғи мутлақо янги объектларда, янги жойларда ўрнатилди.

Жумладан, Янгийўл туманида 56 та, Бўстонлиқ туманининг баланд тоғли ҳудудларида 44 та, Ангрен шаҳрида 33 та, Чирчиқ шаҳрида 28 та, Қуйичирчиқ ва Чиноз туманларида 26 тадан, Олмалиқ шаҳри ва Ўртачирчиқ туманларида 24 тадан таянч станциялари ишга туширилди. Вилоятнинг қолган барча туманларида ҳам янги объектлар пайдо бўлди.

Бунинг натижасида “Яллама” ҚФЙ (Чиноз тумани), Ғаллақудуқ (Оҳангарон тумани), Қумушкон, Чотқол (Паркент тумани), Аччиқсой, Товоқсой (Бўстонлиқ тумани) ва бошқа кўплаб аҳоли пунктлари мобил алоқа билан таъминланди.

Мавжуд ускуналарни модернизация қилиш ишлари ҳам амалга оширилди. Тошкент вилоятида 100 га яқин янгиланган Mobiuz таянч станциялари ишга туширилди.

Модернизация, биринчи навбатда, компаниянинг таянч станциялари бор бўлган жойларга LTE 800, 1800, 2100 ва 2600 диапазонларини жорий этишга қаратилган. Янги жойларда эса улар бошиданоқ (у ёки бу диапазонга зарурат борлигига қараб) ўрнатилиб келинмоқда.

Бу ишларнинг барчаси интернет сифатини сезиларли даражада ошириш, юқори сифатли 4G+ стандартида хизматлар кўрсатиш, 4G LTE тармоқлари ва шунга мос равишда VoLTE/ViLTE хизматлари қамровини кенгайтириш имконини бермоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид