Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Коррупция оқибатларига қарши «шок терапия» тарзидаги бундай профилактик тадбирлардан 2,5 мингдан ортиқ давлат хизматчиси ўтган.

Фото: Tengrinews
Қозоғистонда давлат хизматчилари маҳбуслар ўтирадиган камералар, тергов хоналари ҳамда маҳкумлар учун мўлжалланган сайр майдонлари билан таништирилмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси Дониёр Бигайдаров маълум қилди.
Қайд этилишича, коррупция оқибатларига қарши «шок терапия» тарзидаги бундай профилактик тадбирлардан 2 510 нафар давлат хизматчиси ўтган.
Бигайдаровнинг сўзларига кўра, жазони ижро этиш муассасаларига давлат органлари раҳбарлари, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, турли даражадаги ҳокимият аппаратларининг бошқармалари ва бўлимлари раҳбарлари ташриф буюрган.
«Мазкур усуллар билан биз давлат хизматчиларини қўрқитишни мақсад қилмаганмиз. Асосий мақсад — ҳар бир давлат сектори ходими коррупция ҳуқуқбузарликларининг оқибатлари ҳақида тушунчага эга бўлиши, агар у қонунни бузса, нималар кутаётганини билиши кераклигида», — дейди Антикоррупция агентлиги вакили.
Маълум қилинишича, Қозоғистонда 2024 йилда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 104 нафар фуқаро жами 35,5 миллион тенге миқдорида мукофот билан тақдирланган. Шунингдек, давлат хизматчилари орасида ҳам коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар бериш ҳолатлари ортган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси муддатидан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Спорт | 01:32
-
Сурияда ҳали ҳам 100 дан ортиқ кимёвий қурол омборлари мавжуд — NYT
Жаҳон | 00:59
-
Хитойда собиқ «иқтисодиёт қироли»нинг ўғлига қарши тергов бошланди
Жаҳон | 00:38
-
Ерокомиссия АҚШдан импорт қилинадиган гўшт, кийим-кечак ва ҳожатхона қоғозига жавоб божлари жорий этади
Жаҳон | 23:36 / 06.04.2025
Мавзуга оид

21:21 / 05.04.2025
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди

13:36 / 04.04.2025
Қозоғистон Германияга нефт етказиб бериш ҳажмини оширяпти

12:11 / 02.04.2025
Тошкент шаҳар ҳокимлиги юридик бошқармаси юрисконсулти 70 минг доллар билан ушланди

10:11 / 01.04.2025