Хитойда собиқ «иқтисодиёт қироли»нинг ўғлига қарши тергов бошланди
Лю Тянжан — Skycus инвестиция компанияси асосчиси ва Трамп маъмурияти билан музокаралар олиб борган собиқ бош вазир ўринбосари Лю Хэнинг ўғли. Иш Ant Group’нинг IPO’си бекор қилинишига боғлиқ.

Фото: Global Look Press
Хитойлик молиячи, Skycus Capital инвестиция компанияси асосчиси ва биринчи раҳбари Лю Тянжан коррупцияда гумонланиб, тергов қилинмоқда, деб хабар беради Financial Times.
Лю Тянжаннинг отаси — Хитой «иқтисодиёти қироли» сифатида таърифланадиган собиқ бош вазир ўринбосари Лю Хэ. FT’нинг қайд этишича, у ХХР раиси Ци Жзинпингнинг ишончли вакили бўлган ва Доналд Трампнинг биринчи президентлик муддати даврида АҚШ маъмурияти билан савдо музокараларини олиб борган.
Манбалардан бирининг сўзларига кўра, Лю Тянжан қўлга олинган. Яна икки суҳбатдош эса тергов камида ярим йилдан бери олиб борилаётганини айтган. Ҳолат Жек Ма томонидан асос солинган Ant Group’нинг 37 миллиард долларлик IPO ўтказиш режалари билан боғлиқ. IPO жараёни Ци Жинпингнинг топшириғи билан 2020 йилда бекор қилинган эди.
Нашрнинг ёзишича, тергов жараёнида расмийлар «бир-бирига боғлиқ бўлмаган коррупция ҳолатлари»ни аниқлаган ва давлат раҳбарига бу ҳақида ҳисобот берилган.
Лю Тянжан Skycus раислигидан 2017 йилда, отаси Хитой Коммунистик партияси сиёсий бюросининг 25 нафар аъзоси таркибига киришидан олти ой олдин кетганди. Кейинроқ Лю Хэ бош вазир ўринбосарлигига тайинланган ва молиявий секторни назорат қилишни бошлаган. FT’нинг Skycus’га яқин манбалари 2021 йилда кичик Лю компания битимларида иштирок этишни давом эттирганини маълум қилган.
Skycus Хитойнинг Tencent ва JD.com каби технологик гигантлари билан ҳамроклик қилиб келган.
Мамлакатда коррупцияга қарши текширувлар Ци Жинпинг 2023 йил баҳорида ХХР раислигига қайта сайланганидан кейин кучайди. 2024 йилда 889 минг нафар амалдор жавобгарликка тортилди. Шунингдек, фонд биржаларига алоқадор 80 дан ортиқ компаниялар раҳбарлари ушланди.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
-
Россия босқинни фаоллаштирди, Трамп жамоасида қутбланиш – таҳлилчилар нима дейди?
Жаҳон | 23:09 / 17.04.2025
-
АҚШ суди Googleʼни онлайн реклама бозорида монополист деб топди
Жаҳон | 23:07 / 17.04.2025
-
Скандинавия музликлари шиддат билан эриётгани маълум қилинди
Жаҳон | 22:40 / 17.04.2025
Мавзуга оид

22:36 / 17.04.2025
Зеленский Хитойни Россияга қурол етказиб беришда айблади

12:53 / 17.04.2025
Хитой Россиянинг яна бир лойиҳасини рад этди

12:46 / 17.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?

23:01 / 16.04.2025