Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гвинея-Биссауда ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллади, президент ағдарилди
Ғарбий Африкадаги Гвинея-Биссау давлатида ҳарбий тўнтариш юз берди. Ҳарбийлар президенти Умару Сисоку Эмбалони ҳокимиятдан ағдарганини эълон қилди ва барча сиёсий институтлар, шунингдек, денгиз, ҳаво ва қуруқликдаги чегараларни вақтинча ёпди. Бу ҳақда ҳарбий гуруҳ баёноти TGB давлат телеканалининг Facebook саҳифасида эълон қилинди.
Фото: AA Video/Anadolu Agency/IMAGO
Ҳарбийлар ўз ҳаракатларини «сайлов натижаларини манипуляция қилиш ва мамлакатни беқарорлаштириш режаси аниқлангандан сўнг мажбурий чора» сифатида изоҳламоқда. Уларнинг маълумотига кўра, бу режада айрим сиёсатчилар ва наркотик бозорлар вакиллари, шунингдек хорижий шахслар иштирок этган.
Пойтахт Биссау шаҳрида президент саройи атрофида ўқ овозлари эшитилган. Президент Эмбало Jeune Afrique нашрига берган маълумотида ўзи, ички ишлар вазири ва Қуролли Кучлар бош штаби раҳбари президентлик саройида ҳеч қандай зўравонликсиз қўлга олинганини, лекин жароҳат олмаганини айтган.
23 ноябр куни мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтган, аммо расмий натижалар 27 ноябргача эълон қилиниши кутилаётганди. Ҳам амалдаги президент Эмбало, ҳам унинг асосий рақиби Фернанду Диаш де Кошта ўзини ғолиб деб эълон қилган, бу эса сиёсий тарангликни янада кучайтирган.
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Гвинея-Биссаудаги вазиятни «беқарор» деб баҳолаб, бу ерда бўлиб турган фуқароларни намойишлар ва одамлар тўпланадиган жойлардан, айниқса президент саройи атрофидан узоқроқ юришга чақирди.
Умару Сисоку Эмбало 2020 йилдан буён президент сифатида ишлаб келаётган эди, 2023 йил охирида парламентни тарқатиб юборган, танқидчилар эса уни мухолифатни бостириш, журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини таъқиб қилишда айблаб келган. Гвинея-Биссау дунёдаги энг камбағал ва сиёсий жиҳатдан инқирозли мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:44 / 30.01.2026
“Ихтиёрий топшир, бўлмаса суд орқали барибир оламиз” – ховослик фермерлар қандай камситилаётгани ҳақида
15:37 / 05.12.2025
Маҳаллалар ҳолати «Ҳокимият монитори» орқали реал вақтда назорат қилинади
17:04 / 08.09.2025
Пискентда ҳокимият футбол майдончасини сотиб юборди. Бу президент қарорига зид
17:38 / 08.02.2025