Ўзбекистон | 11:14 / 20.12.2022
22913
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш сиёсати изчил давом эттирилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси бошланди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари пандемия, дунёдаги чуқур иқтисодий ва сиёсий инқирозлар, зиддиятларга қарамасдан, халқнинг қаҳрамонларча меҳнати билан эришилган айрим ютуқларни айтиб ўтди. Жумладан:

  • ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди (2018 йилда 52 миллиард доллар бўлган);
  • иқтисодиётга шу йилнинг ўзида 8 миллиард доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспортимиз эса 19 миллиард долларга етди (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган);
  • бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилди. 

Президент иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш сиёсати изчил давом эттирилишини таъкидлади.

Мавзуга оид