Ўзбекистон | 11:09 / 18.03.2023
13858
2 дақиқада ўқилади

Давлат идоралари босқичма-босқич Янги Тошкентга кўчирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида нутқ сўзламоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, бу лойиҳани амалга ошириш учун танлаб олинган ҳудуд денгиз сатҳидан 500 метр баланд бўлиб, шаҳарга яқинлиги, ўз иқлими, баҳаволиги ва икки дарё ўртасида жойлашгани билан ноёб ҳисобланади.

Ҳозирги Тошкент 43 минг гектар ҳудудни эгаллайди. Янги Тошкент лойиҳаси доирасида қўшимча 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади.

Биринчи босқичда 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, 30 та мактаб, 20 та болалар боғчаси, кўп тармоқли шифохона ва 5 та оилавий поликлиника барпо этилади. Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади.

Маълум қилинишича, босқичма-босқич давлат идоралари ҳам Янги Тошкентга кўчиб боради. Уларнинг ҳозирги бинолари ўрнида меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари очилиб, Тошкент замонавий туризм ва бизнес марказига айланади.

Мавзуга оид