Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида йирик ўзгаришлар, раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3547-сон қарорига мувофиқ Бекенов Суннатилла Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг йиғма инвестиция дастурлари ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3548-сон қарорига мувофиқ Шуҳрат Вафоев Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва унга Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи директори вазифасини бажариш юклатилди.
Президент қарорига мувофиқ Лазиз Қудратов Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Мавзуга оид
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
10:15 / 23.11.2024
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024