Наманганда Тожикистон билан чегарадаги «Поп» ўтказиш пункти очилди (фото)
Наманганда Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Ашт тумани билан чегарадаги «Поп» ўтказиш пункти иши тикланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Мазкур масканнинг очилиш маросими кўҳна дўстликнинг намойишига айланди. Унга ташриф буюрган тожикистонлик меҳмонлар, наманганлик тожик миллатига мансуб ватандошларимиз, икки мамлакатнинг жамоатчилик вакиллари ва ёшлари карнай-сурнай садолари остида бир-бирларига қучоқ очдилар.
Тантанада Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев, Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султонов, Сўғд вилояти раисининг ўринбосари Анвар Ёқубий, Ашт тумани раиси Мирдадо Зариф Мирмуҳаммадий ва бошқалар азалдан қон-қардошлик ришталари билан чамбарчас боғланиб кетган ўзбек ва тожик халқи ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари билан янгича асосларда мустаҳкамланаётгани, «Поп» назорат ўтказиш пункти фаолиятининг қайта тикланиши яқин қўшничилик муносабатларини юксалтиришда хайрли ва муҳим яна бир қадам эканини алоҳида таъкидлади.
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024