Жамият | 21:28 / 28.06.2019
124957
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида бир қиз ҳалок бўлди (Видео 18+)

28 июнь куни соат 12:05да Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи ҳудудидаги «Истиқлол» болалар боғида «Учар ликопча» аттракциони тутқичи синиб, ерга қулаган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида бир қиз фожиавий тарзда ҳаётдан кўз юмган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳининг Kun.uz мухбирига хабар беришича , 1999 йилда туғилган М.Ҳ Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, «Сўлоқли» маҳалласида яшаган.

М.Ҳ.нинг ўлимига эса ерга йиқилиш ортидан олинган тан жароҳати сабаб бўлган. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аттракционга турли ёшда бўлган 8 киши чиққан. Оғир аҳволдаги қизни тез тиббий ёрдам машинасини кутмасдан касалхонага олиб кетишган. Афсуски, қиз касалхонага етмай йўлда жон берган.

Мавзуга оид