Ўзбекистон | 10:44 / 17.08.2018
28410
2 дақиқада ўқилади

Қишда ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос шим кийишга рухсат берилади

Фото: УзА

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, умумтаълим мактабларида:

ўғил бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўяган ҳолда келишларига;

қиз бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстирган ҳолда келишларига йўл қўйилмайди.

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчасини ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин. Шунингдек, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос шим кийишга рухсат берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид