Тиббиёт институти битирувчилари учун янги йўналишда 1 йиллик резидентура жорий этилади
Тиббиёт институти битирувчилари учун оилавий шифокорлик йўналиши бўйича 1 йиллик резидентура жорий этиш режалаштириляпти.
Ўзбекистонда бирламчи тизим тиббиёт ходимлари меҳнати самарадорлигини рағбатлантириш орқали оилавий шифокор мақомини ошириш режалаштирилмоқда.
“Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, тиббиёт институти битирувчилари учун оилавий шифокорлик йўналиши бўйича 1 йиллик резидентура жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, резидентурани тугатганлик сертификатига ёки лицензияга эга оилавий шифокорларнинг ойлик иш ҳақини 2 баробарга ошириш мўлжалланмоқда.
Бу ишларни республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
07:37 / 24.06.2024
Тошкентдаги тиббиёт муассасасида жуда кўп миқдорда бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
10:01 / 21.06.2024
Ҳиндистонда миллий тиббиёт имтиҳони можарога сабаб бўлди – саволлар олдиндан сиздирилган бўлиши мумкин
13:41 / 04.06.2024
Ўзбекистон экотуристик зоналарида ягона биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади
08:28 / 04.06.2024