Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия нашри Ўзбекистонга ташриф буюришнинг бир неча сабабини баён этади
Фото: Viola Helen/huffingtonpost.co.uk
Буюк Британиянинг Huffington Post нашрида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва нима учун бу мамлакатга саёҳат қилиш кераклиги ҳақида қизиқарли мақола чоп этилди. Унда таъкидланишича, агар сиз турли хил маданият, бой тарих, мазали таом тайёрланадиган, ёки шунчаки ажойиб архитектура ёдгорликларига қизиқсангиз, денгизга чиқа олмайдиган бу давлатда ҳар кимга мос келадиган ниманидир топиш мумкин. Қуйида Ўзбекистонга ташриф буюришнинг айрим сабаблари...келтирилган.
У ерда жуда ҳам арзон
Ўзбекистон жуда ҳам арзон, ўртача тўйиб овқатланиш учун 2,25 фунт стерлинг (25 минг сўм) атрофида пул кетади. Таксида сайр қилиш учун тахминан 1 фунт кифоя қилади.
Ўзбекистон дунёнинг архитектура ёдгорликлари бўйича энг чиройли мамлакатларидан биридир. Дунёга машҳур Самарқанддаги Регистон диққатга сазовор жойлардан биридир. Шоҳи-Зинда мажмуасида Темурийлар даврига доир кошинлик санъатидан баҳра олиш мумкин.
Ўзбекистоннинг 3 шаҳри – Самарқанд, Бухоро ва Хива қадимги Ипак йўлининг асосий бекатларидан бири бўлган. Уларнинг барчаси бугунги кунда аввалги гўзаллигига қайта тикланган. Чингиз хон қачонлардир мамлакат узра босқинчилик қилар экан, Бухоро, Самарқанд ва Термизни эгаллаган, македониялик Александр Самарқандни эгаллаб, Нуротага асос солганди. Бу ерда унинг қалъаси қолдиқлари сақланиб қолган. Хива UNESCO маданий ёдгорликлари рўйхатига киритилган осмон остидаги музей деб аталувчи мажмуага эга. Ўзбекистон эндигина сайёҳларга эшикларини очмоқда.
Мен ҳеч қачон Ўзбекистондан чоп тўпламини харид қилишни хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари, ҳеч шубҳасиз, сопол идишларнинг ҳақиқий арзон бозоридир. Янги коса ёки ликопчалар керак бўлиб қолдими? Ўйланмасдан Ўзбекистонга учинг. Чиройли бўялган идиш-товоқлардан ташқари, сиз Ўзбекистоннинг машҳур матоларини ҳам харид қилишингиз мумкин.
Аксар сайёҳлик турлари ўтовларда қолиш, фолклор мусиқадан баҳраманд бўлиш ва саҳрода юлдузли осмонни томоша қилиш имкониятини тақдим этади.
Таом, таом, ва яна таом. Мен ўзимни бирор жойга таомларини татиб кўриш учун саёҳат қилувчилар сафига киритаман. Ўзбеклар ўзларининг маҳаллий ошхонаси, айниқса паловдан фахрланишади. У асосан гуруч, сабзи, пиёз, гўшт ва бедана тухумидан тайёраланади. Ушбу мазали таомнинг катта ликопчага тортилгани атиги 1.5 фунт стерлинг туради.
Агар Ўзбекистон тарихи сизда катта таасссурот қолдира олмаса, манзарали табиати бунинг уддасидан чиқади. Жамоат транспорти ўйлаганингиздан ҳам қулайроқ. Тошкентдан Бухоро ёки Самарқандга поездда жуда тез боришингиз мумкин. Айдар кўлга ҳам бора олсангиз, жуда ажойиб бўлади.
Айтиш жоизки, дунёнинг ушбу марварид ҳудудини кўпчилик эшитмаган ҳам. Бироқ сиз там тортмай боришингиз мумкин. Сиз бундан афсусланмайсиз, мен бунга кафолат бераман, дея таъкидлайди мақола муаллифи.
Мавзуга оид
08:48 / 16.05.2026
Британия мудофаа бюджетига 20 млрд евродан ортиқ маблағ ажратмоқчи
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
23:26 / 14.05.2026
Туризм қишлоғидаги портлаш - Оқбўйрада осмондан тош ёғилди
22:20 / 09.05.2026