16:45 / 08.05.2024
8420

Истило қилинган Авдийивкадан кадрлар ва Киевда яна бир «азовчи»нинг дафн маросими. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 804-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Владимир Путин бешинчи муддатга президентлик лавозимига киришди ва ўз нутқида уруш иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди.
  • Олаф Шолц Евроиттифоқдагилар Россия активларидан келадиган даромадларни Украинанинг ҳарбий эҳтиёжлари учун фойдаланиш бўйича келишиб олишганини маълум қилди.
  • Россия бош прокуратураси Freedom House ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилотини «исталмаган» ташкилот деб эълон қилди.
  • The Independent газетаси хабар беришича, Россия Қрим кўпригидан қуроллар ташишда фойдаланишни тўхтатган.
  • Украина хавфсизлик хизмати ФСБ жосуслари тармоғи фош этилгани ҳақида хабар берди. Махсус хизматлар тасдиқлашича, улар Володимир Зеленскийга суиқасд уюштиришга тайёрланишган.
  • Беларусда тактик ядровий қуролларни «тўсатдан текшириш» бошланди.

Оккупация қилинган Авдийивкадаги вайронгарчиликлар

Россия қўшини Донецк областидаги Авдийивка шаҳрини феврал ойи охирида эгаллаб олганди. Бир неча ой давомида олиб борилган жанглар вақтида Авдийивка жиддий зарар кўрган. Кўплаб бинолар тўлиқ вайрон бўлган. Март ойида РФ вице-премери, ҳукуматда бошқа соҳалар қатори қурилиш комплексини назорат қиладиган Марат Хуснуллин Авдийивка ҳақида шундай деганди: «Шаҳар худди Мариупол каби шикастланган. Ишончим комилки, бизнинг жасур ҳарбий хизматчиларимиз тўқнашув чизиғини ортга суриши билан барчасини тезкорлик билан тиклаш имкони бўлади». Авдийивкани «тиклаш» ишлари ҳали бошланмаган, аммо аллақачон Россиянинг унга «оталиқ» қиладиган региони белгилаб олинган — бу Челябинск области бўлади. Қуйида Авдийивканинг бугунги кундаги манзаралари акс этган суратлар келтирилади.

Дмитрий Ягодкин / ТАСС / Profimedia
Дмитрий Ягодкин / ТАСС / Profimedia
Дмитрий Ягодкин / ТАСС / Profimedia
Дмитрий Ягодкин / ТАСС / Profimedia

Орихив атрофидаги украин ҳарбий хизматчилари

Орихив Запорижжя областидаги фронт чизиғи яқинида жойлашган. Худди Авдийивка каби у ҳам кўп ойлик жанглар давомида деярли тўлиқ вайрон бўлган. 2023 йил ноябрида Украина томонида туриб жанг қилаётган «Россияга озодлик» легиони Орихивда олинган видеони эълон қилиб, «шаҳарнинг 80 фоиз қисми „рус дунёси“ томонидан вайрон қилингани»ни билдирганди. Россия штурм қилиши кутилаётган Орихивда 141-алоҳида пиёдалар бригадаси мудофааланмоқда.

Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Донецк областида Marder жанговар пиёдалар машинаси

Германия Украинага ҳарбий ёрдам тариқасида бошқа воситалар қаторида Marder жанговар пиёдалар машиналарини ҳам юборган, DW нашрига кўра, у дунёдаги энг самарали ва ишончли БМП ҳисобланади. Бундай машиналарнинг дастлабкилари Украинага 2023 йил мартида етиб келганди, бунинг ортидан яна бир неча партия юборилди. Апрел ойида Marder жанговар пиёдалар машиналарини ишлаб чиқарувчи ва таъмирловчи Rheinmetall концерни Украина қуролли кучлари йил охирига қадар яна 10 та шундай машина олишини маълум қилди. Marder машиналари Донецк областидаги жангларда иштирок этаётган 25-алоҳида ҳаво-десант бригадаси ихтиёрига ҳам берилган. 

Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Киевда «Азов» аскарининг дафн маросими

Бердянсклик 23 ёшли Ондрий Левашов Мариуполни ҳимоя қилган «Азов» алоҳида топшириқли бригадасида хизмат қилган. «Колдун» чақирув белгисидан фойдаланган Левашов май ойи бошида Донецк области Лиман шаҳри атрофида ҳалок бўлган. 7 май куни жангчини Киевдаги Лукяновский қабристонидаги Қаҳрамонлар хиёбонида дафн этишди. Қуролдошлари у билан машъалалар ёққан ҳолда хайрлашишди.

Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top