Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил БАА Эронга зарба бергани ҳақида хабар қилди. БАА бу хабарни рад этди
3 март куни ҳам Исроилнинг «12 канал»и Қатар Эронга ҳужум қилгани ҳақида хабар берганди. Аммо Доҳа бу хабарни рад этган, мамлакат ташқи ишлар вазирлиги Қатар Эронга қарши кампания иштирокчиси эмаслигини билдирганди.
Фото: Bloomberg
Бирлашган Араб Амирликлари Эронга зарба берди, деб хабар қилди Исроилнинг Ynet нашри ҳамда Kan 11 телеканали журналисти Итай Блюментал.
«Уруш бошланганидан буён биринчи марта БАА Эрондаги сувни чучуклаштириш иншоотига зарба берди», — деб ёзди журналист X тармоғида ўз манбасига таяниб.
Ynet нашрининг ёзишича, Исроил бу зарбани Эронга берилган шунчаки сигнал деб баҳоламоқда. Қайд этилишича, агар Эрон БААга зарбаларни давом эттирадиган бўлса, амирликлар чекланган шаклда бўлса ҳам Эронга қарши ҳарбий кампанияга қўшилиши мумкин.
БАА мудофаа вазирлиги Эронга зарба берилгани ҳақида эълон қилмади. Кейинроқ БААнинг юқори мартабали мулозимларидан бири The Jerusalem Post нашри билан суҳбатда бу хабарни рад этди. БАА федерал миллий кенгаши ҳузуридаги мудофаа қўмитаси раиси Али Рашид ан-Нуайми ҳам Эронга зарба берилганини инкор қилди.
3 март куни ҳам Исроилнинг «12 канал»и Қатар Эронга ҳужум қилгани ҳақида хабар берганди. Аммо Доҳа бу хабарни рад этди. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги Қатар Эронга қарши кампания иштирокчиси эмаслигини билдирди.
Шу билан бирга, Исроил ОАВ Ироқдаги курд кучлари Эронга ҳужум бошлаганини ёзди. Бу хабар ҳам инкор этилди.