Ўзбекистон | 11:42 / 01.01.2024
14057
2 дақиқада ўқилади

Forbes Ўзбекистонни энг яхши сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритди

АҚШнинг Forbes журналида 2024 йилда албатта бориб кўриш керак бўлган дунёдаги ажойиб сайёҳлик йўналишларга бағишланган мақола босилди.

Фото: Kun.uz

«Дунё» хабарига кўра, унда Ўзбекистон 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлар рўйхатига киритилган. Forbes молиявий-иқтисодий журнали ўз ўқувчиларига Ўзбекистонни 2024 йилда ташриф буюриш учун энг яхши жойлардан бири сифатида қайд этиб, республикага саёҳат қилишга тавсия этмоқда.

Мақолада дунёдаги етакчи Lonely Planet сайёҳлик нашри вице-президенти Том Холлнинг қуйидаги сўзлари иқтибос ўрнида келтирилган: «Ўзбекистонда Ипак йўлининг энг яхши сақланиб қолган тарихий обидаларини, шунингдек, ажойиб тоғлар ва истиқболли пойтахти - Тошкентни кўришингиз мумкин».

Шунингдек, мақолада мамлакат ҳудудлари бўйлаб саёҳат қилиш учун қулай ва арзон поезд хизматлари йўлга қўйилгани маълум қилинган. «АҚШдан Ўзбекистонга саёҳат қилувчилар учун Ню-Йорк шаҳридан ҳафтасига бир нечта тўғридан тўғри авиарейслар йўлга қўйилган. Шунингдек, Сеул ва Истанбул орқали ҳам бориш ҳам сайёҳлар учун қулайликлар яратади», - дейилади нашрда.

Forbes Ўзбекистонни 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та ҳудудлар рўйхатига киритган эди.

Мавзуга оид