Ўзбекистон | 14:05 / 22.07.2023
11275
2 дақиқада ўқилади

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг барча автобуслари «тонировка» қилинади

Йўловчиларга қулайлик яратиш, автобус салонини совитишда сарфланаётган ёнилғи ва электрни иқтисод қилиш мақсадида Тошкентдаги табиий газ ва электрда ҳаракатланадиган автобусларнинг ён ойналарини қорайтиришга рухсат берилди.

Фото: Twitter / @Mamurjonaka

Тошкент шаҳрида ён ойналари қорайтирилган автобуслар ҳаракатланмоқда. Kun.uz «тонировка»ли автобуслар бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматидан изоҳ сўради.

Маълум қилинишича, йўловчиларга қулайлик яратиш, автобус салонини совитишда сарфланаётган ёнилғи ва электрни иқтисод қилиш учун ташкилот тасарруфидаги барча автобусларнинг ён ойналари бепул қорайтирилишига рухсат берилган.

Таъкидланишича, бу жараёнда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳисобидаги 144,4 минг квадрат метр плёнкалар «Тошшаҳартрансхизмат»га тақдим этилади.

Қайд этилишича, автобусларни «тонировка»лаш президентнинг шу йил май ойида Чилонзор туманига қилган ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқлар баёнининг 37-бандига асосан амалга оширилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kun.uz шаҳарда ҳаракатланувчи барча автобусларнинг ён ойналарини қорайтиришга руcхсат берилиши, шунда ҳам бу бепул бўлиши кераклигига этибор қаратган эди

Мавзуга оид