Ўзбекистон | 10:09 / 27.07.2021
18292
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ўтган бир кунда 789 кишида коронавирус, 521 кишида пневмония аниқланди – бу пандемия давридаги антирекорд

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича навбатдаги антирекорд қайд этилгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 26 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 125784 (+789) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 75 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 23 нафари Андижон вилоятида,
  • 16 нафари Бухоро вилоятида,
  • 79 нафари Жиззах вилоятида,
  • 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 16 нафари Навоий вилоятида,
  • 32 нафари Наманган вилоятида,
  • 78 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 25 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 89 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 72 нафари Фарғона вилоятида,
  • 42 нафари Хоразм вилоятида,
  • 105 нафари Тошкент вилоятида,
  • 112 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 521 нафар кишида пневмония аниқланди.

Бу коронавирус ҳолатлари бўйича ҳам, пневмония ҳолатлари бўйича ҳам (жами +1310) пандемия давридаги энг юқори кунлик кўрсаткичлар ҳисобланади. Бундан аввалги антирекорд 24 июль куни қайд этилган, 773 кишида коронавирус, 507 кишида пневмония аниқланганди (+1280).

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 92 нафар,
  • Андижон вилоятида 98 нафар,
  • Бухоро вилоятида 33 нафар,
  • Жиззах вилоятида 104 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
  • Навоий вилоятида 10 нафар,
  • Наманган вилоятида 20 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 120 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 28 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 72 нафар,
  • Фарғона вилоятида 65 нафар,
  • Хоразм вилоятида 40 нафар,
  • Тошкент вилоятида 61 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 120320 (+871) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 845 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид