Ўзбекистон | 14:03 / 15.03.2023
11624
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросида пенсионерларга бепул хизмат кўрсатилади

Тошкент метросининг тўлиқ фаолият кўрсатиш вақти давомида пенсионерларга бепул хизмат кўрсатилади.

Фото: Kun.uz

2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳақда президентнинг 15 март куни тегишли қарори қабул қилинди.

Бунда, Тошкент метрополитенининг мазкур бандда кўрсатилган хизматларни кўрсатиш эвазига олинмай қолган даромадлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.

Маълумот учун, 2017 йилнинг март ойи бошидан Тошкент метрополитенида ҳаракатланиш пенсионерлар учун соат 10:00 дан соат 16:00 гача бепул бўлган. Янгилик 15 мартдан жорий этилганди.

Метрополитен операторига пенсионерлик гувоҳномасини кўрсатган йўловчиларга махсус (бепул), ранги қизил жетон берилади ва улар алоҳида ажратилган турникетдан ўтиши мумкин бўлади.

Ўшанда бу янгилик туфайли метрополитен кўрадиган зарар давлат бюджети ҳисобидан қопланиши айтилган.

Мавзуга оид