Ойбек Худойқулов

Маълум қилинишича, бу масала бўйича 9 март куни Вазирлар Маҳкамасининг ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошкент метрополитенида пенсионерларга бепул хизмат кўрсатиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Янгилик 15 мартдан жорий этилади.

Қарорга кўра, метрополитен операторига пенсионерлик гувоҳномасини кўрсатган йўловчиларга махсус (бепул), ранги қизил жетон берилади ва улар алоҳида ажратилган турникетдан ўтиши мумкин бўлади.

Бу янгилик туфайли метрополитен кўрадиган зарар давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йили ўз сайловолди учрашувларидан бирида пенсионерларнинг метрополитендан бепул фойдаланиши эҳтимоли ҳақида айтиб ўтган эди.