Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик 70 метр баландликдан сакраб рекорд ўрнатди. Бироқ энг ҳайратланарлиси бу эмас...
Фото: © AP
24 ёшли британиялик банжи-жампер Саймон Берри 70 метр баландликдан сакраб ва шоколадли печеньени чойга ботириб, Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар берди.
Шеффилдда истиқомат қилувчи йигит трюкни биринчи уринишдаёқ бажаришини кутмаганини тан олди: "Бундай баландликдан чашкани мўлжаллаш жуда қийин бўлди. Ўйлашимча, бу шунга арзийди. Атрофдагиларнинг юзларида табассум кўрганимдан ва рекордчи бўлганимдан бениҳоя хурсандман", - деди Берри.
Бундан ташқари, Берри яна бир неча рекордни қайд этиш ниятида: "Менинг бир неча ғояларим бор. Эҳтимол, кейинги сафар ҳаво шаридан сакраб кўраман".

Мавзуга оид
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
21:17 / 22.04.2026
Британия тамакини тақиқлайди ва «чекмайдиган авлод» механизмини ишга туширади
00:33 / 13.04.2026