Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши давом этади
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво кундузи +14…+17 даражагача исийди, кечалари 0…+5 даража атрофида бўлади.
Фото: Kun.uz
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида 14 март куни кечқурун ва 15 март куни баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Жума куни кундузи ҳаво +8…+13 даражагача, шанба ва якшанба кунлари эса +14…+17 даражагача исийди.
Кечалари ҳам ҳарорат кўтарилади. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида кечалари 0…+5 даража атрофида бўлади. Фақат республиканинг айрим жойларида кечалари кучсиз совуқ сақланиб туради. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Тошкент шаҳрида 13–15 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати жума кундузи +11…+13 даража, дам олиш кунлари эса +13…+15 даража бўлади. Ҳарорат кечалари –1…+4 даража бўлади.