Шавкат Мирзиёев: «Мактаб таълимини ривожлантирмасак, ёшларимиз шароит бор жойларга кетади»
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мамлакат келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти билимли инсонларга боғлиқ экани таъкидланди.
«Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда. Мактаб таълимини ривожлантирсак, олий таълим ҳам, илм ҳам келажакда ривожланади.
Ҳозир шу масалани қилмасак, нафақат кечирмайди, ёшларимиз шароит бор жойга кетади.
Биз кўп вақт йўқотдик, десак тўғри бўлади. Эътибор бермадик.
Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, бу жуда хато фикр ва хато ёндашув.
Бутун элимиз билан, бутун жамиятимиз билан Халқ таълими вазирлигига эътибор бермасак, қўйган натижаларимиз бўлмайди.
Бир кун эмас, бир соат ҳам кечиксак, иқтисодиётимизга, эртанги кунимизга, ёшларимизга катта зиён бўлади», деган президент.
Мавзуга оид
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
14:08 / 12.07.2024
“Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади” – президент
08:25 / 12.07.2024