Жаҳон | 08:21 / 20.08.2025
14719
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ҳукумати барча манзил-колонияларни ёпади

Манзил-колониялар тугатилиб, барчаси пробация тизимига ўтказилади.

Фото: Depositphotos

Қирғизистонда манзил-колониялар ёпилади. Бу ҳақда 19 август куни бўлиб ўтган брифингда адлия вазири Аяз Баетов маълум қилди, деб хабар берди «Кабар».

Баетовнинг тушунтиришича, жазони ижро этиш муассасалари бор - бу қамоқхоналар, манзил-колониялар ҳам бор, аммо у ерга маҳкумлар фақат рўйхат ва назоратдан ўтиш учун боради.

«Аммо маҳкумлар манзил-колонияларга бормай қўйди. Кейин биз пробацияни жорий қилдик ва бу икки тизим бир-бирини такрорлайдиган бўлиб чиқди. Кадрлар етишмовчилиги ҳам бор эди. Энди бу манзил-колониялар тугатилиб, барчаси пробация тизимига ўтказилади», деди Адлия вазирлиги раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, 10 дан ортиқ манзил-колония ёпилади. Тегишли фармонни Қирғизистон президенти Садир Жапаров 4 август куни имзолаган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид