Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўлини молиялаштириш миқдори тақсимланди
Уч давлат вакиллари умумий қиймати 4,7 миллиард долларга баҳоланган лойиҳани молиялаштириш миқдори бўйича келишувга эришди.
Фото: 24.kg
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасини молиялаштиришга мўлжалланган кредит битими имзоланди. Бу ҳақда ни имзолаш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасига таяниб 24.kg хабар берди.
Келишув «Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўл компанияси» МЧЖ (қўшма лойиҳа компанияси) ва Хитой давлат тараққиёт банки ва «Эксимбанк»ни ўз ичига олган Хитой банклари синдикати ўртасида тузилган.
Темир йўл лойиҳасининг умумий қиймати 4,7 миллиард долларга баҳоланмоқда. Тахминан 2,3 миллиард доллар миқдоридаги маблағнинг ярми Хитой томонидан уч давлат томонидан ташкил этилган қўшма лойиҳа компаниясига 35 йил муддатга кредит сифатида тақдим этилади.
Қолган 2,3 миллиард доллар уч давлат томонидан компания устав капиталига қуйидаги фоиз нисбатида киритилади: Хитой - 51 фоиз, Қирғизистон ва Ўзбекистон - ҳар бири 24,5 фоиздан.
Ҳужжатни имзолаш маросимида сўзга чиққан Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Бахит Торобаев инвестиция битимининг асосий қоидаларидан бирига кўра, лойиҳани тўлиқ молиявий таъминлаш 2025 йил 20 декабргача якунланиши кераклигини таъкидлади.
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўл компанияси» МЧЖ бош директори Чжоу Син қўшма лойиҳа компанияси нафақат жалб қилинган маблағлардан самарали фойдаланишга, балки келишув бўйича барча мажбуриятларнинг ишончли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашга ҳам эътибор қаратишини таъкидлади.
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўли қурилиши минтақадаги техник ва муҳандислик жиҳатдан энг мураккаб лойиҳалардан биридир. Унинг қурилиши доирасида умумий узунлиги 120 километр бўлган 50 та кўприк ва 29 та туннел қурилиши кўзда тутилган. Бу - жами йўлнинг қарийб 40 фоизи туннел ва кўприклар орқали ўтади, дегани. Қирғизистон ҳудудида темир йўлнинг умумий узунлиги 304 километрни ташкил этади.
Мавзуга оид
23:01 / 15.12.2025
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт транзитини қайта тиклади
12:57 / 15.12.2025
Хитой Ўзбекистонни ортда қолдириб Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилиш бўйича етакчига айланди
12:51 / 15.12.2025
Ўшда Навоий шоҳкўчаси очилди
12:15 / 13.12.2025