Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт транзитини қайта тиклади
Жорий йил декабр ойида Ўзбекистонга 35 минг тоннагача нефт транзити режалаштирилган.
Қозоғистон декабр ойида Қирғизистонга нефт етказиб беришни кўпайтирди, Ўзбекистонга транзитни тиклади, деб хабар берди «КазТрансОйл» давлат компанияси.
Қозоғистон жорий йил ноябр ойида Қирғизистонга нефт етказиб беришни қайта тиклаган эди, аввалги таъминот 2017 йилда амалга оширилган.
«2025 йил охиригача КТО Қирғизистонга 30 минг тоннагача нефт жўнатади. Жорий йил декабр ойида Ўзбекистонга 35 минг тоннагача нефт транзити режалаштирилган. Иккала йўналишга нефт етказиб беришнинг умумий ҳажми 65 минг тоннагача, шундан жорий ойда 55 минг тоннагача бўлади», дейилади компания хабарида.
Барча йўналишлар бўйича нефтни ташиш магистрал нефт қувурлари тизими орқали Шағир КТО нефт қуйиш пунктигача амалга оширилади, у ерда нефт темирйўл цистерналарига қуйилади.
Мавзуга оид
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
22:06 / 30.06.2026
Тўқаев Қозоғистондаги ҳокимиятда кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
20:30 / 28.06.2026