Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ҳузурида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди
Мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш масалалари, шунингдек, Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросининг бориши кўриб чиқилди.
3 март куни президент, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳузурида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, ҳарбий хавфсизликни таъминлаш масалалари, шунингдек, жорий йил 13 январь куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросининг бориши кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, дунёда кескинлик ва можаролар ўчоқлари сақланиб қоляпти, геосиёсий рақобат кучайиб, янги хатар ва таҳдидлар хавфи ортиб бормоқда. Айрим минтақалардаги ҳарбий ҳаракатлар жиддий гуманитар ва иқтисодий оқибатларга олиб келаётган нотинч халқаро вазият шароитида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Мудофаа вазири қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш, қисм ва бўлинмаларни тезкор тайёрлаш, уларни замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, ҳарбий-маъмурий секторлар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.
Ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси ва жанговар ҳаракатлар тажрибасини ўрганиш, ҳарбий бошқарув ва тайёргарлик тизимига замонавий ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, қўшинлар самарадорлигини ошириш учун янги технологиялар, жумладан, учувчисиз тизимлар ва рақамли бошқарув ечимларини кенг қўллаш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, ҳарбий-маъмурий секторлар, полигонлар, таълим муассасалари ва моддий-техник таъминот объектлари инфратузилмасини замон талаблари асосида модернизация қилиш ҳамда ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни изчил давом эттириш, илмий тадқиқот ишларини кучайтириш, замонавий қурол-яроғ ва технологияларни ўзлаштиришга қаратилган дастурларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида давлат раҳбари Қуролли Кучларни янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича тегишли вазифаларни белгилаб берди.
Мавзуга оид
21:18 / 02.04.2026
Истиқлолнинг 35 йиллиги «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида нишонланади
18:31 / 02.04.2026
Когонда электр ва гибрид автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди
19:05 / 01.04.2026
Президент Миллий дендрология боғини барпо этишга старт берди
11:39 / 01.04.2026