Ўзбекистон | 16:13 / 15.06.2021
9158
1 дақиқада ўқилади

Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган жамоат жойларининг аниқ рўйхати тузилади

Қонунчилик палатасининг мажлисида халқ вакиллари “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилди.

Фото: Reuters

Парламент хабарига кўра, мазкур қонун лойиҳаси билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки ва никотин истеъмол қилиш учун мосламаларни реализация қилишга доир чекловлар кенгайтирилмоқда. 

Қонун лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган жамоат жойларининг аниқ рўйхати кўрсатилиб, чекиш учун ажратилган махсус жойларга минимал талаблар белгиланмоқда. Ушбу қоидаларнинг ижро этилишини таъминлаш учун масъул шахслар мажбуриятлари аниқланмоқда. 

Шу билан бирга, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мажбуриятлари белгиланмоқда. Тамаки маҳсулотининг истеъмол ўровига (қутисига) тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш учун ажратилган майдон юзаси 40 фоиздан 65 фоизга оширилмоқда. 

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид