Ўзбекистон | 18:37 / 05.05.2021
6829
1 дақиқада ўқилади

Навоийда даҳшатли автоҳалокат оқибатида 3 киши вафот этди

3 май куни Қизилтепа тумани ҳудудида 3 кишининг ўлими билан якун топган аянчли автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz'га Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Фаррух Якубов хабар берди.

Маълум қилинишича, Когон-Қизилтепа йўналишида ҳаракатланиб келган «Tracker» машинаси туман ҳудудидан ўтган 4Р-63 автомобиль йўлининг 24-километрида юқори тезлик туфайли йўлдан чиқиб кетган.

Машинадаги йўловчилардан 2 нафари воқеа жойида, 1 нафари эса шифохонада вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Аввалроқ Кармана туманида маст ҳолдаги 58 ёшли фуқарони «Matiz» машинаси уриб юборган, оқибатда у шифохонада вафот этганди.

Мавзуга оид