Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда Tico ағдарилиб, 18 ёшли йигит ҳалок бўлди
У автомобилни бошқараётган вақтда катта тезликда йўлдан чиқиб кетгани таъкидланмоқда.
Хоразм вилояти, Боғот туманида Tico автомобили ағдарилиб кетиши оқибатида 18 ёшли йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳолат 17 июн куни тунда Боғот тумани ҳудудидан ўтган ички йўлда содир бўлган. 2007 йилда туғилган йигит ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмай туриб, Tico русумли автомобилни тезликни ошириб бошқараётган вақтда йўл четига чиқиб кетиб ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида 18 ёшли йигит воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Боғот тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
19:07 / 23.05.2026