Ўзбекистон | 10:30 / 19.08.2021
12719
2 дақиқада ўқилади

Президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви ва тизимли муаммолар — Сардор Умурзаков билан суҳбат

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди.

Бу каби учрашувлар етакчи раҳбарлар билан суҳбатларнинг ўзига хос янги формати сифатида тақдим этилмоқда. Бу орқали давлат ва жамият ҳаётидаги энг муҳим масалаларга ойдинлик киритилиши маълум қилинди.

Айни кунларда давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарлик кўрилмоқда. Тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш штаби раҳбари Сардор Умурзаковнинг сўзларига кўра, тадбиркорлар мурожаатларининг 80 фоизидан ортиғи қаноатлантириб бўлинган.

“Мурожаатларнинг тахминан 10 фоизи тизимли масалаларга қаратилган ва айнан мана шундай мурожаатларга жиддий эътибор қаратилади. Лекин президентимиз бир нарсани кўп таъкидлайдилар: “Ҳар қандай индивидуал мурожаат ортида тизимли муаммолар туради”, – дейди Сардор Умурзаков.

Вазирнинг Kun.uz ва Uz24.uz сайтлари ҳамда Davletov Telegram-канали вакиллари билан учрашувида режалаштирилаётган тадбир, тадбиркорларни ўйлантираётган масалалар, Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик ва яна бир нечта мавзуларда сўз борди.

Суҳбатни тўлиқ шаклда юқоридаги видеода томоша қилинг.

Мавзуга оид