Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти ташкил этилди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Академиясининг малака ошириш факультети, академик лицейлар билан ишлаш бўлими, моделлаштириш ва симуляция маркази ҳамда педагогик кадрлар тайёрлаш курси негизида Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти ташкил этилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида кўрсатилган.
Ҳужжат билан Малака ошириш институти фаолиятига Ички ишлар вазирлиги умумий раҳбарлик қилиши белгилаб қўйилди.
Қарорга мувофиқ, Малака ошириш институти ички ишлар органларининг офицерлар таркибидаги ходимларининг малакасини ошириш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи таълим муассасаси ҳисобланади.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси 243-уйдаги бино ва иншоотларнинг “В”, “Г”, “Д” ва “Е” корпусларига жойлаштирилади.
Мазкур бинонинг “Е” маъмурий корпусида жойлашган Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасининг тергов ҳибсхонаси янги объектга кўчирилганидан сўнг ушбу корпусга Малака ошириш институти жойлаштирилади.
Мавзуга оид
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
09:04 / 16.02.2026
Вояга етмаганлар билан профилактика ишлари янгича ташкил этилади
13:29 / 14.02.2026
ИИВда уюшган жиноятчилик, нарко ва кибержиноятларга қарши чоралар муҳокама қилинди
21:31 / 02.02.2026