Ўзбекистон | 17:49 / 24.12.2018
60356
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура: энди бирор киши ўз кўрсатмасидан тона олмайди

Бугун, 24 декабрь куни «Тараққиёт стратегияси» Марказида 2018 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг Бош прокуратура масъул ҳисобланган бандларини ижро этилиши натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Бош прокуратура масъул ходимлари, етакчи мутахассисларининг соҳага оид йиллик ҳисоботи тақдим этилди.

Тадбирда иштирок этган Бош прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси раҳбари Алишер Имомназаров соҳада қўлланилиши режалаштирилаётган янги қурилмалар ҳақида маълумот берди.

Улардан бири бармоқ сканери бўлиб, кўрсатма берувчи албатта унга бармоғини қўйиши лозим бўлади. Шунингдек сенсор экранга электрон имзо чекиш ва компьютерга киритиш ҳам кўрсатма берувчининг шахсини аниқлаш ва унинг кўрсатмаларда иштирок этганлиги билан боғлиқ шубҳаларнинг олдини олади. Бундан ташқари, суратларни электрон қайд қилиш тизими ҳам ишлайди.

Бу қурилмаларнинг ҳаммаси шу кунга қадар кўп кузатилган терговдаги кўрсатмалардан тониш, аслида тушунмаганлик ёки умуман бу жараёнда бўлмаганлик каби баҳоналарнинг олдини олишда ҳамда барча жараёнда шаффофликни таъминлашда хизмат қилади.

Мавзуга оид