Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
Якка тартибда ёки хусусий тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган автомобиллар учун электромагнит мослашувчанлик текшируви жорий қилинди. Текширув нархи бензинда юрадиган машиналар учун 9 млн 88 минг сўм, электромобиллар учун эса қарийб 6 млн 300 минг сўм.
Электромобилларни ўз номига олиб кирмоқчи бўлганлар ёки расмий дилер бўлмаган хусусий тадбиркорлар мувофиқлик сертификати олиш жараёнида машинани электромагнит мослашувчанлиги бўйича ҳам текширувдан ўтказишига тўғри келади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни Kun.uz’га UzTest ахборот хизмати тасдиқлади.
«Бу тартиб олдиндан бор эди. Яъни автомобилларни электромагнит мослашувчанлик бўйича текширувдан ўтказиш. Бундан мақсад битта транспорт воситаси бошқа автомобилга зиён етказишининг олдини олиш. Ўзбекистондаги расмий дилерлар бу текширувдан ўтиб бўлган. Уларга сертификат ҳам берилган. Ўтган йили бу каби сертификатлардан 40 тадан ортиқ берган бўлсак, бу йил 30 тадан кўпроқ шундай сертификатлар берилди. Улар машиналарини ҳар 3-6 ойда текширувдан ўтказиб туради ва ҳужжатларни тақдим этади.
Расмий дилер бўлмаган автосалонлар учун ҳам бу тартиб қўлланиши бошланди. Текширув нархи бензинда юрадиган машиналар учун 9 млн 88 минг сўмни, электромобиллар учун эса қарийб 6 млн 300 минг сўмни ташкил этади. Бу нарх 7 тагача ўриндиққа эга бўлган енгил машиналар учун. Транспорт воситаларининг тоифасига қараб нарх яна ўзгаради. Синовлар Пискент автополигонида амалга оширилади.
Умуман олганда, расмий дилерга қанақа талаб қўйилган бўлса, машина олиб кирмоқчи бўлган бошқаларга ҳам шунақа тартиб қўлланяпти», дейилади UzTest изоҳида.
Мавзуга оид
22:26 / 05.11.2024
Ўзбекистон президентининг Хитой халқаро импорт кўргазмасида иштирок этиши кутилмоқда
14:37 / 30.10.2024
Toyota автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми кетма-кет саккизинчи ой пасайди, сотувлар ҳам қисқарди
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
15:54 / 24.10.2024