Аксилкоррупция агентлиги Шахмат федерациясидаги эҳтимолий коррупция ҳолатлари юзасидан ўрганиш бошлади
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бюджетдан Шахмат федерацияга ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфлангани ва эҳтимолий коррупция ҳолатлари юзасидан ўрганиш бошлади. Аввалроқ Kun.uz федерациянинг молиявий фаолияти юзасидан суриштирув эълон қилганди.
Шунингдек, Аксилкоррупция агентлиги спортнинг бошқа йўналишларида ҳам давлат томонидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишига оид ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Kun.uz ўз ихтиёридаги маълумотларга таяниб, Ўзбекистон Шахмат федерациясининг молиявий фаолиятига алоқадор масалалар юзасидан суриштирув эълон қилган эди. Мақолада федерация ўз балансидаги Malibu автомобилини «Марказий шахмат клуби» МЧЖга бозор қийматидан 3 баробар арзонроққа сотган ва бу ташкилотга 1,8 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағларини ўтказиб бергани келтирилган.
Очиқ маълумотларга кўра, «Марказий шахмат клуби» МЧЖ директори Ҳусан Турдиалиев бир вақтнинг ўзида жамоатчилик асосида Шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлайди. Malibu’ни сотиб олган МЧЖ таъсисчиларидан бири Жаҳонгир Камолов эса Шахмат федерациясининг IT-менежери ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
17:45 / 13.06.2024
“Маълумотлар берилмаган” – Аксилкоррупция агентлиги “ГАСН”нинг коррупцияга қарши рейтингдаги қониқарсиз ўрни ҳақида
17:26 / 24.11.2023
Аксилкоррупция агентлиги Ҳажга навбатларни очиқлашни таклиф қилди. Бажарилмаётган бу талаб ҳукумат қарорида 6 йилдан буён мавжуд
15:34 / 13.11.2023