Грин-картага ариза бериш 6 октябрдан бошланади
DV-2023 учун аризалар қабули 6 октябр куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
АҚШда яшашни истовчи турли миллат вакиллари учун 2023 йилги виза дастури (Diversity Visa Program) бошланмоқда.
АҚШ Давлат департаменти ахборотига кўра, дастурда қатнашиш учун аризалар 2021 йил 6 октябр Вашингтон вақти билан соат 12:00 (Тошкент вақти билан соат 21:00)дан бошлаб қабул қилинади.
Рўйхатдан ўтиш dvprogram.state.gov сайтида, 9 ноябр Тошкент вақти билан соат 21:00гача давом этади. Бу вақт оралиғида биттадан кўп ариза юборган талабгорларнинг аризалари инобатга олинмайди.
Ташкилотчилар ариза топшириш учун сўнгги ҳафтагача кутмасликни тавсия қилади: муҳлат якунига яқинлашгани сари талабгорлар сони кўпайиб бориши порталда техник носозликларни келтириб чиқариши мумкин.
Бу гал ҳам дастур орқали 55 минг кишига АҚШда яшаш ҳуқуқи тақдим этилиши кўзда тутилган. Дастур ғолиблари компьютер ёрдамида тасодифий танланади. Натижалар 2022 йил 8 май куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, грин-карта ўйнаш бепул. Kun.uz ўтган йили дастурда қатнашиш бўйича йўриқнома тайёрлаган эди. Йўриқнома ёрдамида инглиз тилини билмаганлар ҳам фирибгарга учраб қолиш эҳтимолисиз, бепул ва мустақил тарзда рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Мавзуга оид
13:00 / 18.09.2024
Россия элчиси: АҚШ билан қурол назорати бўйича мулоқот имконсиз
10:40 / 18.09.2024
CNN: АҚШ захиралар камайиши туфайли Украинага ёрдамни қисқартирди
18:33 / 17.09.2024
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида муҳим минераллар бўйича меморандум имзоланди
14:10 / 17.09.2024