Ўзбекистон | 18:38 / 08.06.2023
14047
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда бир ҳафта ичида учинчи электробус ЙТҲга учради

Учтепа туманида 94-сонли йўналишдаги автобусга маст ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti келиб урилган.

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

8 июн куни соат 12:30 атрофида Тошкент шаҳри Учтепа туманининг Гулистон кўчасида Lacetti ва 94-сонли йўналишда қатновчи Yutong электробуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати хабар беришича, электробус Гулистон кўчаси орқали Мухлиса ва Аҳмад бекати оралиғида ҳаракатланаётган вақтда йўл четида турган Lacetti (рақами 01 V 416 VB) ҳайдовчиси маст ҳолатда кутилмаганда йўлнинг қатнов қисмига чиқиб электробусга урилган.

Авария натижасида жароҳат олганлар йўқ. Икки транспорт воситаси ҳам техник шикастланган.Тошкент шаҳрида июн ойининг ўзида учинчи бор Yutong электробуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилмоқда.

Бунгача, 5 июн куни Яккасарой туманида Lacetti светофорнинг қизил чироғига амал қилмасдан ҳаракатланиб, Malibu автомобилига урилган, Malibu эса бошқарувни йўқотиб, 81-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Yutong электробусига келиб урилган. Натижада, Malibu-2 ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

6 июн куни эса Мирзо Улуғбек туманида светофорнинг қизил чироғида ўтиб ҳаракатланган Cobalt 89-сонли йўналишдаги Yutong русумли электробусга келиб урилган, енгил автомобил ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид