Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳозирча йирик ички тадбирларни бекор қилишга асос йўқ – Соғлиқни сақлаш вазири
Алишер Шодмонов: “Биз фавқулодда комиссия қарори билан халқаро миқёсдаги тадбирларни чекладик. Аммо ўзимизнинг ички тадбирларни, концертларни тўхтатишга асос йўқ, деб ҳисоблаймиз”
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
Бугун, 10 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг профилактикаси ва унинг кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан уюштирилган бу матбуот анжумани Ўзбекистонда айни шу муаммога бағишланган кенг қамровдаги дастлабки халқаро тадбирга, илмий конференцияга айланиб кетди.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов республика бўйлаб йирик тадбирлар, оммавий концертларни чеклаш бўйича саволга жавоб бераркан шундай деди:
– Биз фавқулодда комиссия қарори билан, ЖССТнинг тавсиясига кўра, касаллик қайд этилмаган давлат сифатида халқаро тадбирларни чеклаганмиз. Аммо ўзимизнинг ички оммавий тадбирларни, спорт ўйинлари, спектакллар, концертларни чеклашга эҳтиёж йўқ, деб топганмиз.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025